Бандихон туманида гўзага ишлов беришда дефолиация ишлари бошлаб юборилди
2025-07-29 10:30:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда Бандихон туманида фермер хўжаликлари томонидан ғўзанинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида бир қатор агротехник тадбирлар ҳамда ғўза парвариши жараёнлари ва ҳосилдорликни ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Пахта хомашёсини етиштиришда янги навлар ва илғор агротехнологияларни қўллаш орқали юқори ҳосил олиш мақсад қилинган.
Хусусан бугун Бандихон тумани Зафаробод ҳудудидаги "Олтин куз қизириқ" фермер хўжалиги пахта майдонида туман ҳокими Абдумалик Алламурадов ҳамда тегишли мутахассислар иштирокида дефолиация ишлари бошлаб юборилди. Бунда ишлар ғўза дефолиациясининг белгиланган муддатларда ва сифатли ўтказилиши ҳамда дефолиантларни ишлатиш нормалари ва тавсияларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилди. Ғўзага агрокимё маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Ифода" компаниясининг "Энто-дефол 540 5C" кимёвий ўғити гектарига 150 граммдан фойдаланилмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








