Бектепа маҳалласида қўллар дуога очилиб асфалтлаш ишлари бошлаб юборилди
2025-07-20 19:00:00 / Янгиликлар

Туманимизнинг барча маҳаллаларининг ички йўлларига асфалт ётқизилаётгани аҳолини қувонтирмоқда. Зеро, сифатли йўл инсонларнинг кайфияти ва иқтисодиётимиз “артерияси” ҳисобланади.
Бугун Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов бошчилигида нуронийлар ҳамроҳлигида қўллар дуога очилиб, туманнинг Бектепа маҳалласи "Ҳамкорлик" кўчасининг 1,8 км қисмига асфалт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.
Албатта, маҳаллалардаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларнинг барҳам топаётганидан кўп сонли аҳоли хурсанд.
Туманимиздаги ички йўлларнинг инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар жадал суратларда давом этмоқда
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









