Очиқ мулоқот – самарали ҳамкорлик гарови
2025-07-19 11:00:00 / Янгиликлар

Кичик ва ўрта бизнес субектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида вилоят Солиқ бошқармаси томонидан жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги учрашув Бандихон туманида ташкил этилди. Унда Солиқ бошқармаси бошлиғи Э.Нарманов, туман ҳокими А.Алламурадовлар иштирок этиб, кичик ва ўрта бизнес вакилларининг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш, қурилиши якунланмаган обектларга солиқ ҳисоблаш тартиби, ҚҚС бўйича салбий фарқ суммаси қайтарилиши каби масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ўрганиш ва таҳлил талаб этувчи мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









