Бандихондаги ҳар бир маҳалла обод гўшага айланади
2025-07-18 08:05:00 / Янгиликлар

Бугун Бандихон туман ҳокими Абдумалик Алламурадов ҳамда тегишли масъуллар туманнинг "Баҳористон" маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла еттилиги иштирокида ободонлаштириш ишлари, инфратузилма ҳолати, аҳоли хонадонлари, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси ҳамда аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар кўриб чиқилди. Мутасаддиларга барча ободонлаштириш ишлари аҳоли хонадонидан, кўчасидан бошланиши ва бу борада тарғибот ишларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Маҳаллаларни ўрганиш ишлари давом этмоқда!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









