Бандихонда инвесторлар билан онлайн учрашув ўтказилди
2025-07-05 18:00:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг Словенияга ташрифи доирасида ўтказилган қўшма бизнес форумида савдо-иқтисодий ва инвестисиявий соҳаларда янги саҳифа очди.
Бандихон туманининг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда аҳоли даромадлари йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бундан ташқари туманнинг тоғли ҳудудларидаги геологик минерал қазилмаларга инвесторларнинг қизиқишлари тобора ортиб бормоқда.
Бугун Бандихон туман ҳокими Абдумалик Алламурадов туманга инвесторларни жалб қилиш мақсадида Словениянинг йирик компанияси "МСИН холдинг" эгаси бўлган Марко Мохар билан видеоконференс алоқа тарзида учрашув ўтказди. Бунда тумандаги мавжуд имкониятлар кўрсатиб ўтилди. Учрашувда ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга қизиқиш билдирлиб, аниқ таклиф ва режалар илгари сурилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




