Миллий либослар челенжи: Миллий либос қадриятларимиз ифодасидир
2025-07-04 09:30:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, юртимизда ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи ўтказилиши йўлга қўйилган.
Шу муносабат билан Бандихон туманидаги барча ташкилот ва корхоналарда "Миллий либослар куни" ўтказилмоқда.
Бугун "Миллий либослар куни"да Бандихон туманидаги ташкилот ва корхоналарнинг барча ходимлари челленжда фаол иштирок этиб, миллий кийим ва либосларда иш жараёнини олиб бормоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати







