"Маданият карвони" доирасида ҳамда 30-июн "Ёшлар куни"га бағишлаб ўтказилган ГАЛА-КОНСЕРТ дастури Бандихон аҳолисига ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.
2025-06-25 19:20:00 / Янгиликлар

Гала-консерт олдидан туман ҳокими А.Алламурадов сўзга чиқиб, 30-июн "Ёшлар куни" муносабати билан барча Бандихонлик ёшларни табриклади. 2024-2025 ўқув йилини ало баҳоларга битирган 26 нафар битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.
Консерт меҳмонлари эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари:
- Дилфуза Раҳимова
- Азизбек Бекмуродов
- Умид Шахобов
- Сардор Бекмуродов
- Шахзод Муродов
- Жасур Мавлонов
"Маданият карвони"да эстрада юлдузлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар Бандихон аҳолисига ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.
Консерт якунида байрамона салютлар отилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









