Нуронийлар- билим ва бой ҳаётий тажриба соҳиблари
2025-06-20 18:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон нуронийлари – маънавиятимизнинг бақувват илдизлари, меҳр қўрғонлари, Ватанга муҳаббатнинг олтин китоблари. Бугунги тинчликнинг қадрини ёшларга тушунтираётган уйғоқ дарёлар. Юртимизда бугунги кунда нуронийларимиз эъзозланиб келинмоқда.
Хусусан, бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоятдаги барча нуроний отахон ва онахонлар билан онлайн видеоконферения тарзида учрашув ўтказилди.
Учрашувда ёшларимизга бугунги тинч-осойишта, фаровон юртда яшаётганимизга шукроналик ҳиссини етказишда нуронийларимизнинг ўрни беқиёслиги таъкидланди.
Учрашувда Бандихонлик нуронийларимиз ҳам иштирок этишиб, бугунги дориламон кунларга шукрона келтиришди.
Тадбирда туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан янграган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









