Бандихон туманида янги “Ақлвой” автобуси фаолиятини бошлади
2025-06-03 10:00:00 / Янгиликлар

“Ақлвой” мобил гуруҳлар фаолияти мактабгача таълим соҳасида жаҳон эътирофига сазовор бўлаётган лойиҳа десак, муболаға бўлмайди.
Бугун Бандихон туманининг “Чинор” ҳамда “Ўрғилсой маҳаллаларига Исузу автобуси ичида махсус дастур асосида жиҳозланган “Ақлвой” мобил МТТ фаолиятини бошлади.
Ушбу жараёнда туман ҳокими Абдумалик Алламурадов иштирок этиб, мазкур лойиҳалар мактабгача таълимнинг болажонлар келажагига муҳим ўзгариш бўлиши хусусида сўз юритди.
Маълумот учун: Исузу автобуси ичида махсус дастур асосида жиҳозланган “Ақлвой” мобил МТТ Чинор ва Ўрғилсой маҳалласидаги жами 96 нафар болажонлар учун хизмат кўрсатади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









