ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2025-05-30 10:25:00 / Пресс-релизлар

Бандихон туман политехникумида «Ёшларни дуал таълим билан қамраб олиш ҳамда ёшларнинг касб-ҳунар ўрганиши учун яратилган шароитлар» мавзусига бағишланган «Пресс-тур» ташкил этилди.
Бандихон туман политехникумда ҳам мавжуд—тикувчилик, трактор машинисти, иссиқхона ва қишлоқ хўжалиги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, сув тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси каби гуруҳларда амалиёт ва назариянинг уйғунлигини таъминлаш мақсадида таълим муассасаси ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик шартномалари тузилган.
—Қўш таълим яъни дуал таълим тизимида, аввало ўқувчида амалий кўникмалар ривожланади. Ўқувчилардаги назарий билимлар амалий тажриба билан уйғунлашади- дейди Бандихон туман политехникуми директори Ш. Чориев.
Ҳақиқатдан ҳам тадбирда иштирок этган журналистлар, жамоатчилик вакиллари муассаса талабаларининг бевосита амалий кўникмаларга эга бўлаётганликлари билан танишишди.
«Бандихон агрокластер» МЧЖ, «КHILAL VORTEX BANDIXON» корхонасида, “Омад” фермер хўжаликларида бевосита касб кўникмаларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаётган ўқувчилар фаолиятидан ибрат олса арзийди.
Дастлаб ташриф буюрган «КHILAL VORTEX BANDIXON» корхонасида амалиёт ўтаётган ўқувчи қизлар барча шароит яратиб берилгани ва ҳафтасиган уч кун ўтайдиган амалиёт ва фаолиятлари учун иш ҳажмига қараб 1500 000 сўмгача иш ҳақи олаётганлари ҳақида мамнун гапиришди. (https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati/35850)
Корхоналар вакилларининг айтишича, ушбу тизим ўқувчиларнинг малакаси ва касб маҳоратини, ҳам меҳнатни ташкил этиш самарадорлигини оширмоқда экан.
«Бандихон агрокластер» МЧЖ да ҳам, “Омад” фермер хўжалигида ҳам ёшлар учун дуал таълим эрта мустақил бўлиш ва катта ҳаётга мослашиш учун ажойиб имконият бераётганининг гувоҳи бўлдик.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, дуал таълим тизими ўқувчиларниинг ўқишни тамомлагандан сўнг тўғридан-тўғри ўз касбининг амалий устаси бўлишларида зарур имкониятдир.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









