Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманига ташрифи
2025-05-16 11:40:00 / Янгиликлар

Ҳудудларда аҳоли турмуш даражасини ошириш, туризм ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли даромадларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманига ташриф буюриб, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташрифнинг илк манзили туманнинг "Бектепа" маҳалласида ўз хонадонида мебел ишлаб чиқаришни ташкил қилган "Бандихон хушмурод фамилй" оилавий корхонаси бўлди. Вилоят раҳбари ушбу оилавий корхонада мебел тайёрлаётган оила фарзанди Давлатмурод Абдуқодиров билан суҳбатлашиб, ҳозирги имкониятлардан фойдаланган ҳолда имтиёзли кредит асосида тадбиркорлигини кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш зарурлигини билдирди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган мебеллар кўздан кечирилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





