"Дўстлик" каналини бетонлаш орқали реконструкция қилиш ишлари билан танишилди
2025-04-25 14:40:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг ирригация тармоқларини модернизация қилиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишга оид қарор ва топшириқларига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманига ташриф буюриб, мазкур топшириқлар доирасида "Дўстлик" каналини бетонлаш орқали реконструкция қилиш ишлари билан танишди.
Ташриф доирасида қишлоқ хўжалиги соҳаси ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, "кам харажат – кўп ҳосил" тамойили асосида иш юритиш, шунингдек, илмий ёндашувларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ғалла ва пахта парвариши ишларининг бориши таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





