Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б.Маҳкамова Бандихон туманида
2025-04-25 13:05:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б.Маҳкамова Бандихон туманида хотин-қизлар масалалари, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида туманга ташриф буюрди. Ташрифнинг илк манзили туманда ишга тушган ҳамда ишсиз хотин - қизларимизни бугунги кунда иш билан таъминлаган "Бандихон-Агрокластер" МЧЖ корхонасининг ип-калава ишлаб чиқариш фабрикаси бўлди.
Бунда ушбу корхонада хотин-қизларимиз учун яратилган шароитлар, иш жараёнлари билан танишилди. Вазир ўринбосари ишга жойлашган ишсиз аёллар ва қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш фаолиятларига улкан зафарлар тилади.









