Бандихон туманида “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи ўтказилди
2025-04-24 10:30:00 / Янгиликлар

“Ишбилармон аёл” кўрик танлови тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисидаги Фармони ҳамда партия сайловолди дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш мақсадида ҳар йили “Ишбилармон аёл” кўрик танлови ўтказиб келинади.
Бугун Бандихон туманида туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бандихон туман Кенгаши, туман Маданият бўлими ҳамда Бандихон Баркамол авлод болалар мактаби билан ҳамкорликда “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг маҳаллалар саралаш босқичи ўтказилди.
Тадбирда туманида ҳокими А.Алламурадов иштирок этиб, тадбиркор хотин-қизларимиз билан суҳбатлашди. Туман ҳокими томонидан тадбиркор аёлларимизнинг ғоялари, таклифлари тингланди.
Тадбир якунида ғолиб тадбиркор хотин-қизларимиз ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









