🇺🇿 БАНДИХОНДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-11-12 15:00:00 / Янгиликлар

Аҳоли фаровонлиги, ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор фаолияти ва энергия ресурслари таъминотининг узлуксизлиги — доимий эътиборда!
2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси ҳамда иссиқлик ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Бандихон туманида масъуллар иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Унда Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари Ш. Акрамов, туман ҳокими А. Алламурадов, туман прокурори Б. Тошпулатов, туман ИИБ бошлиғи Ж. Тўраев ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар.
Йиғилисда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси, хусусан, тумандаги ижтимоий соҳа обектларининг иссиқлик таъминоти, электр тармоқлари ва мавжуд инфратузилманинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича кўриб чиқилди.
Мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, белгиланган ишларни сифатли ва муддатида бажариш, энергия ресурслари таъминотида узилишларнинг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Асосий мақсад — қиш келганда муаммоларни бартараф этиш эмас, балки уларнинг олдини олиш!
Бу борадаги ишлар масъуллар томонидан доимий назоратга олиниб, куз-қиш мавсумини аҳоли учун қулай ва беталофат ўтказиш чоралари кўрилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






