🍁 БАНДИХОН ТУМАНИДАГИ БОҒЧАЛАРДА “МЕҲРЖОН” БАЙРАМЛАРИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛМОҚДА
2026-11-12 10:00:00 / Янгиликлар

🍎 Бандихон туманидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларида жажжи тарбияланувчилар иштирокида «Меҳржон» байрами кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
🍇 Байрам тадбирлари давомида болажонлар куз фаслининг бетакрор таровати, она табиат инъом этган мева-сабзавотлар ва уларнинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари ҳақида ўз билимларини намойиш этмоқдалар.
🎶 Жажжи истеъдод соҳиблари томонидан ижро этилган шўх қўшиқлар, дилрабо рақслар, шеърлар ва қизиқарли саҳна кўринишлари тадбирларга ўзгача файз бағишламоқда.
Ушбу тадбирларнинг асосий мақсади болажонлар қалбида табиатга меҳр, меҳнацеварлик, тежамкорлик, дастурхонимиздаги ноз-неъматларга шукроналик ва уларни қадрлаш каби эзгу фазилатларни шакллантиришдан иборат бўлди.
Қувончга тўла болажонлар табассуми, ранг-баранг чиқишлар ва самимий олқишлар билан ёдда қолган «Меҳржон» байрами барчага бирдек кўтаринки кайфият улашди.
Зеро, бугун меҳр ва эзгулик билан тарбияланаётган жажжи авлод — эртанги кунимиз бунёдкорларидир!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









