ЖАРАЁН
2026-11-13 12:00:00 / Янгиликлар

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Бандихон туманидаги Тангимуш подстансиясида техник носозлик юзага келди. Натижада Қудуқсой ва Обикор маҳаллаларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилган эди.
Туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан носозлик бартараф этилган. Обикор ва Қудуқсой маҳаллаларида электр энергия қайта тикланган.
Айни вақтда 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун электр таъминоти ва иссиқлик таъминоти барқарор етказилмоқда. Ҳолат Бандихон тумани ҳокимлиги томонидан доимий назоратда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






