Бандихон туманида куз-қиш мавсумида хавфсизлик чоралари бўйича профилактик тадбирлар давом этмоқда
2026-11-13 16:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида куз-қиш мавсумида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, хонадонларда ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан аҳолига газ ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, қўлбола газ ва электр қурилмаларидан фойдаланмаслик, иситиш мосламаларини соз ҳолатда сақлаш ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Тарғибот жараёнида аҳоли хонадонларининг ҳолати ўрганилиб, фуқароларга ҳар бир инсон ўз хонадонида хавфсизлик қоидаларига амал қилиши, ёнғин ва ис газидан заҳарланиш каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда шахсий масъулиятни ошириши бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Бундай профилактик тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида давом эттирилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






