Ички туризм — юртимиз тарихини англаш ва маънавий ҳордиқ чиқаришнинг муҳим омили
2026-11-15 18:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда туризм соҳасини иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида ривожлантириш, тарихий-маданий меросимизни кенг тарғиб этиш ҳамда аҳолининг ички туризм имкониятларидан самарали фойдаланишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2025-йил 15-майдаги ПФ–87-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкилот ва муассасалар ходимларининг юртимизнинг тарихий ва диққатга сазовор масканларига саёҳатларини ташкил этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Ана шундай эзгу ишлар доирасида Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов ташаббуси билан тумандаги 9-сон маданият маркази ходимлари ҳамда "Оҳува" фолклор халқ ҳаваскорлик жамоаси учун қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар Самарқанднинг дунёга машҳур тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари ва замонавий бунёдкорлик намуналарини яқиндан кўриб, юртимизнинг бой тарихи ва маданий мероси билан янада яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Мазкур ташриф уларда Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва юрт тараққиётига дахлдорлик туйғуларини янада мустаҳкамлади.
Айниқса, туманимизда маданıят соҳасини ривожлантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган маданият ходимлари учун ташкил этилган бундай саёҳатлар уларнинг кайфиятини кўтариш, мазмунли дам олишини таъминлаш ҳамда меҳнатга бўлган рағбатини оширишга хизмат қилмоқда.
✅Юртимизнинг тарихий масканларига уюштирилаётган бундай саёҳатлар нафақат ички туризмни ривожлантириш, балки инсон қадрини улуғлаш, меҳнаткаш инсонларни эътироф этиш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






