ҒАЛАБА САРИ ИНТИЛГАН ҚИЗЛАР — СПОРТ МАЙДОНИДА! Бандихонда волейбол баҳслари қизғин кечди!
2026-10-23 14:20:00 / Янгиликлар

Спорт — ирода, матонат ва жамоавий бирдамлик мактаби! Бандихон туманидаги спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мактаб ўқувчи қизлари ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Муросасиз ва қизғъин кечган беллашувларда иштирокчилар ўзларининг маҳорати, чаққонлиги ва ғалабага бўлган интилишини намоён этдилар.
🥇 1-ўрин — 16-мактаб жамоаси
🥈 2-ўрин — 27-мактаб жамоаси
🥉 3-ўрин — 33-мактаб жамоаси
Ғолиб ва совриндорларни самимий табриклаймиз! Барча иштирокчи қизларга келгусидаги мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз!
Азиз ёшлар! Спорт билан дўст бўлинг, соғлом ҳаёт тарзини танланг! Ҳар бир машғулот — соғлом келажак сари қадам, ҳар бир мусобақа эса янги марралар ва ютуқлар учун имкониятдир!
Спорт — соғлом авлод, кучли ирода ва ёрқин келажак гарови!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









