ҚИЗЛАР КЕЛАЖАГИ — МУСТАҲКАМ ОИЛА ПОЙДЕВОРИ! Бандихонда ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашга қаратилган учрашув ўтказилди
2026-10-22 10:00:00 / Янгиликлар

Соғлом оила — жамият таянчи, бахтли келажак пойдеворидир. Оилада меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва масъулиятни қарор топтириш эса, аввало, ёшларни оилавий ҳаётга пухта тайёрлашдан бошланади.
Шу мақсадда Бандихон туманида «Қизларни турмушга тайёрлаш» мавзусида амалий учрашув ташкил этилди. Унда туман тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, ёш қизларнинг оилавий ҳаётга тайёргарлигини ошириш, ҳуқуқий, психологик ва маънавий-ахлоқий билимларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
💠 Учрашув давомида қуйидаги муҳим йўналишлар юзасидан тушунтиришлар берилди:
🔹 Оилавий масъулият ва ҳуқуқий саводхонлик — никоҳнинг ҳуқуқий асослари, эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида билимларни ошириш;
🔹 Психологик тайёргарлик — оилада ўзаро ҳурмат ва соғлом мулоқотни йўлга қўйиш, низоли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни оқилона ҳал этиш кўникмаларини шакллантıрıш;
🔹 Миллий қадриятлар ва маънавий тарбия — миллий урф-одатларимиз, меҳр-оқибат ва оилавий қадриятлар асосида соғом маънавий муҳитни қарор топтириш;
🔹 Бандлик ва касб-ҳунар — ёш қизларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш, касб-ҳунар эгаллаши ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш орқали уларнинг иқтисодий мустақиллигини қўллаб-қувватлаш
Зеро, бахтли оила билим, ўзаро ҳурмат, ишонч ва масъулият асосида қурилади. Ёш қизларнинг ҳар томонлама билимли, мустақил фикрлайдиган ва ҳаётга тайёр бўлиб вояга етиши эса оилалар мустаҳкамлиги ҳамда жамият фаровонлигининг муҳим омилидир.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






