БАНДИХОНДАН ЯНА БИР ХУШХАБАР: СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ!
2026-10-20 11:00:00 / Янгиликлар

Бандихонда замонавий фитнес спорт зали фойдаланишга топширилди!
Соғлом тана — тетик руҳ, фаол ҳаёт ва мустаҳкам саломатлик гарови!
Бандихон туманида аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши учун яна бир қулай имконият яратилди. Узоқ кутилган янги фитнес спорт залининг ишга туширилиши туманда спортга бўлган эътиборнинг амалий ифодасидир.
Янги спорт масканининг очилиш тадбирида туман ҳокими Абдумалик Алламурадов, нуронийлар ҳамда спортчи ёшлар иштирок этди.
Эндиликда ушбу маскан ёшлар, нуронийлар, аёллар ва барча спорт ихлосмандлари учун соғлом ҳаёт сари дадил қадам ташлаш имконини беради. Шунингдек, фитнес залида аёлларимиз ҳар куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар шуғулланиш мумкин.
Бандихонлик спортчилар — фахримиз!
Тадбир давомида спорт соҳасида юксак натижаларга эришган ёшлар ҳам муносиб тақдирланди.
Жумладан, 13–18-октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Бандихон тумани шарафини ҳимоя қилган 6 нафар ёш спортчи, шунингдек, параолимпия йўналишидаги Спеcиал Олимпиадада фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу эътироф — ёш спортчиларимизнинг меҳнати, интилиши ва ғалабага бўлган ишончига муносиб рағбатдир!
☑️ Янги фитнес зали нафақат ёшлар, балки давлат хизматчилари ва барча туман аҳолиси учун ҳам жисмоний фаолликни ошириш, саломатликни мустаҳкамлаш ҳамда мазмунли ҳордиқ чиқариш учун муҳим масканга айланади.
Зеро, соғлом авлод — юрт келажаги, соғлом ҳаёт эса ҳар биримизнинг танловимиздир!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









