ОНА ТИЛИМ — МИЛЛАТИМ ҒУРУРИ, ЎЗЛИГИМ ТИМСОЛИ! БАНДИХОНДА ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2026-10-21 08:00:00 / Янгиликлар

Тил — миллат кўзгуси, халқнинг бебаҳо маънавий бойлиги, миллий ўзлигимизнинг ёрқин ифодасидир!
📍 21-октябр — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Бандихон туманидаги 9-сонли маданият марказида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
🇺🇿 Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
🖋 Байрам давомида она тилимизнинг бой имкониятлари, бетакрор жозибаси ва халқимиз маънавий ҳаётидаги беқиёс ўрни ҳақида сўз юритилди. Хусусан, 1989-йил 21-октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани миллий тарихимиздаги муҳим воқеа, халқимизнинг ўзлигини англаш ва миллий қадриятларини мустаҳкамлаш йўлидаги тарихий қадам экани алоҳида таъкидланди.
📚 Шунингдек, она тилимизнинг нуфузини янада ошириш, унинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, ёш авлод қалбида тилга ҳурмат ва меҳр туйғуларини шакллантириш муҳим вазифалардан бири экани қайд этилди.
🎶 Тадбирга маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар янада файз бағишлаб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.
Она тилимиз — аждодларимиздан қолган бебаҳо мерос, бугунимизнинг маънавий таянчи ва келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворидир!
Уни асраб-авайлаш, софлигини сақлаш, бойитиш ва келажак авлодга муносиб етказиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.
🇺🇿 Она тилимиз доимо барҳаёт, нуфузи юксак, қадри баланд бўлсин!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









