ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИ — ҚАЛДИРҒОЧ МАҲАЛЛАСИДА!
2026-10-20 08:00:00 / Янгиликлар

Обод маҳалла — фаровон ҳаёт, замонавий инфратузилма — аҳоли учун қулайлик!
Бандихон туманидаги Қалдирғоч маҳалласи бугун янгича қиёфа касб этмоқда. Ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, замонавий инфратузилма ва яратилаётган қулайликлар маҳалла ҳаётига янгича руҳ бағишламоқда.
Маҳалла гузари ва маҳалла идораси биноларида қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, аҳоли учун янада қулай шароитлар яратилди.
🔹 266 та бетон таянч устуни ўрнатилди;
🔹 8,9 километр электр тармоғи тортилди;
🔹 2 та трансформатор (250 ва 150 кВА) ўрнатилди;
🔹 950 метр ичимлик суви тармоғи тортилди;
🔹 1,8 километр йўл асфалт қилинди.
Бу ўзгаришлар — шунчаки қурилиш эмас, балки аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кундалик ҳаётда қулайлик яратиш ва маҳалланинг эртанги кунини янада обод этиш йўлидаги муҳим қадамлардир.
Қалдирғоч маҳалласида янгиланишлар давом этмоқда. Зеро, обод маҳалла — инсон қадри улуғланган, аҳоли ўзгаришларни ҳар куни ҳис этадиган маскандир!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









