“Ўн нафар ёшга бир нафар нуроний” танлови ғолиблари тақдирланди
2026-10-19 09:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ҳаётий тажрибаси, ибрати ва панд-насиҳатлари муҳим ўрин тутишини тарғиб этувчи “Ўн нафар ёшга бир нафар нуроний” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда нуронийлар, депутатлар ҳамда жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этдилар. Ўзининг ташаббускорлиги, билим ва салоҳиятини намоён этган нуронийлар муносиб тақдирланди.
Нуроний — ҳаёт мактаби, ёшлар учун ибрат тимсоли!
Ушбу эзгу ташаббус ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат, меҳр-оқибат ва инсонийлик руҳида тарбиялаш, авлодлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Зеро, кексалар дуоси, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва ёшларнинг шижоати уйғунлашган жойда эзгу қадриятлар бардавом бўлади!
Тадбирда туман маданият бўлими хонандалари томонидан янграган жонли куй-қўшиқлар йиғилган нуронийларга олам-олам қувонч улашди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









