БАНДИХОНДА БУНЁДКОРЛИК ҚИЗҒИН: 60 ГЕКТАР МАЙДОНДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2026-10-16 12:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманининг Обикор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-105 “Дарбанд–Бойсун–Элбаён” автомобил йўлининг Тангимуш массивида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
🔹60 гектар майдонда янги савдо ва хизмат кўрсатиш маскани
Ҳудудда савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Тангимуш Чавандози” МЧЖ томонидан чорва ва озиқ-овқат бозори қурилиши якуний босқичга етказилмоқда.
Мазкур лойиҳа ишга туширилиши билан ҳудудда савдо-сотиқ имкониятлари кенгайиши, аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилиши кутилмоқда.
🔹 Вилоят ҳокими қурилиш жараёнлари билан танишди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Тангимуш массивига ташриф буюриб, амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Ҳудудни замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш масканига айлантириш, лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
🔹 Обикорда замонавий маҳалла гузари барпо этилмоқда
Ташриф давомида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” маҳалла сифатида танлаб олинган Обикор маҳалласида янгидан қурилаётган замонавий маҳалла гузари ва маҳалла биносидаги қурилиш ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Маҳалла аҳолисига муносиб шароит яратиш, фуқаролар учун қулай ва замонавий муҳитни шакллантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
☑️ Янги лойиҳалар — янги имкониятлар, янги иш ўринлари ва аҳоли фаровонлиги сари муҳим қадам!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати







