БАНДИХОН ТУМАНИ НАВРЎЗ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
2026-11-06 10:30:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммо ва таклифларига ечим топиш мақсадида Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадовнинг маҳаллаларда сайёр қабуллари давом этмоқда.
2026-йил 7-ноябр куни
Соат 09:00 дан 12:00 га қадар
Наврўз маҳалласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилиши режалаштирилган.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан бевосита туман ҳокимига мурожаат қилиш имкониятига эга бўладилар.
Ҳурматли Наврўз маҳалласи аҳолиси! Сизни ушбу сайёр қабулда фаол иштирок этишга, ўзингизни қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишга чорлаймиз.
Эслатма: Қабулда иштирок этиш учун шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни олиб келишингиз сўралади.
Мурожаатингиз эътибордан четда қолмасин! Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!
