БАНДИХОН ТУМАНИ БЕКТЕПА МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
2026-11-02 13:00:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммо ва таклифларига ечим топиш мақсадида Бандихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилмурод Мусурмоновнинг маҳаллаларда сайёр қабуллари давом этмоқда.
2026-йил 3-ноябр куни
Соат 09:00 дан 12:00 га қадар
Бектепа маҳалласида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилиши режалаштирилган.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан бевосита туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига мурожаат қилиш имкониятига эга бўладилар.
Ҳурматли Бектепа маҳалласи аҳолиси! Сизни ушбу сайёр қабулда фаол иштирок этишга, ўзингизни қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишга чорлаймиз.
Эслатма: Қабулда иштирок этиш учун шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни олиб келишингиз сўралади.
Мурожаатингиз эътибордан четда қолмасин! Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!
