Бандихон туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан шахсий қабуллар давом этмоқда
2026-11-02 10:00:00 / Янгиликлар

Бугун 2026-йил 2-ноябр санасида Бандихон туманида аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари — Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. Дониёров томонидан шахсий қабул ташкил этилди. Қабул туман Халқ қабулхонаси биносида ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан суюлтирилган газ, табиий газга уланиш электр энергияни яхшилаш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, қўшимча вақт ва ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилотларга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.




