БАНДИХОН ТУМАНИ ПАХТАКОР МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
2026-10-26 16:25:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммо ва таклифларига ечим топиш мақсадида Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари Умид Қулмаматовнинг маҳаллаларда сайёр қабуллари ўтказилмоқда.
2026-йил 27-октябр куни
Соат 09:00 дан 12:00 га қадар
Пахтакор маҳалласида туман ҳокими ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилиши режалаштирилган.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан бевосита туман ҳокимининг ўринбосарига мурожаат қилиш имкониятига эга бўладилар.
Ҳурматли Пахтакор маҳалласи аҳолиси! Сизни ушбу сайёр қабулда фаол иштирок этишга, ўзингизни қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишга чорлаймиз.
Эслатма: Қабулда иштирок этиш учун шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни олиб келишингиз сўралади.
Мурожаатингиз эътибордан четда қолмасин! Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!
