Бандихонда туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан шахсий қабуллар ўтказилмоқда
2026-10-27 09:20:00 / Янгиликлар

Бандихон туман ҳокимининг ўринбосари Фахритдин Бердиев томонидан туман Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 5 нафар фуқаронинг оқова сув, суюлтирилган газ ҳамда электр масалалари бўйича мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат юзасидан қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар ижросини таъминлаш учун масъул ташкилотлар ва мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг ўз вақтида ва қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши юзасидан ижро назорати ўрнатилди.




