БАНДИХОН ТУМАНИ БИРДАМЛИК МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
2026-10-14 14:00:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммо ва таклифларига ечим топиш мақсадида Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари - Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Абдухалил Дониёровнинг маҳаллаларда сайёр қабуллари ўтказилмоқда.
2026-йил 15-октябр куни
Соат 09:00 дан 12:00 га қадар
Бирдамлик маҳалласида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилиши режалаштирилган.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан бевосита туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига мурожаат қилиш имкониятига эга бўладилар.
Ҳурматли Бирдамлик маҳалласи аҳолиси! Сизни ушбу сайёр қабулда фаол иштирок этишга, ўзингизни қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишга чорлаймиз.
Эслатма: Қабулда иштирок этиш учун шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни олиб келишингиз сўралади.
Мурожаатингиз эътибордан четда қолмасин! Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!
