Болажонларга қувонч улашган томоша
2026-10-05 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-103-сон Фармони ижроси доирасида Бандихон туманидаги 9-сон маданият марказида болажонлар учун қувноқ ва мазмунли театр томошаси намойиш этилди.
Сурхондарё вилояти Қўғирчоқ театри ижодкорлари томонидан тақдим этилган томоша болажонларга қувонч, кулгу ва унутилмас таассуротлар улашди.
Бундай маданий тадбирлар ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан бирга, уларда Ватанга муҳаббат, эзгу қадриятларга ҳурмат, билим олишга иштиёқ ва санъатга қизиқиш туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Болалик — кулгу ва қувончга тўла гўзал давр. Уни янада файзли ва мазмунли қилиш эса барчамизнинг эзгу мақсадимиздир!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









