Камбағалликдан фаровонлик сари: Бандихонда 39 хонадонга амалий кўмак
2026-10-07 10:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Бугун туман ҳокими Абдумалик Алламурадов бошчилигида ижтимоий реестрда турувчи 39 нафар фуқарога субсидия асосида суғориш насослари топширилди.
Мазкур ёрдамдан асосий мақсад — сув таъминоти мавжуд бўлмаган аҳоли томорқаларига сув чиқариш, ерга экин экиш имкониятини яратиш ва шу орқали оилаларнинг қўшимча даромад манбасини шакллантириш.
Зеро, томорқа — нафақат ер, балки оила фаровонлигини ошириш учун катта имконият. Бугун яратилаётган шароит эртага даромад, бандлик ва фаровон ҳаётга хизмат қилади.
Бандихонда ҳар бир хонадон даромадини ошириш, оилаларни камбағалликдан чиқариш йўлида амалий ишлар давом этмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









