БАНДИХОНЛИК ЁШЛАР ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ! ЭНДИ НАВБАТ — РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА!
2026-10-10 17:00:00 / Янгиликлар

Бандихон тумани ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари “Раҳбар кубоги” спорт мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар!
Термиз шаҳридаги Президент мактабида ташкил этилган мусобақада Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари мини-футбол, стол тенниси ҳамда шахмат йўналишларида ўзаро куч синашдилар.
Мини-футбол майдонида ўз маҳорати, жамоавий бирдамлиги ва ғалабага бўлган қатъий интилишини намоён этган бандихонлик ёшлар барча рақибларидан устун келиб, вилоят чемпионига айландилар!
Бу ютуқ — ёшларимизнинг тинимсиз меҳнати, мураббийларининг фидойилиги ва спортга бўлган муҳаббатининг ёрқин самарасидир.
Энди мақсад янада улуғ — Республика босқичида ҳам муносиб иштирок этиб, Бандихон тумани шарафини юксакларга кўтариш!
Ёш ғолибларимизга кейинги беллашувларда ҳам омад, куч-ғайрат ва янги зафарлар тилаймиз!
Бандихон ёшлари — ғалабалар сари олға!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






