ХАЛҚ ДАРДИ — ЭЪТИБОРДА, МУАММОЛАРДАН — ЕЧИМ САРИ!
2026-10-09 16:00:00 / Янгиликлар

Халқ дардини тинглаш — муаммога ечим топишдан бошланади!
Бандихон туманида фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг дарду ташвишларига ҳамдард бўлиш ва муаммоларни амалий ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Абдумалик Алламурадовнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабул аввалида олдинги қабулларда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг ижроси танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, ҳар бир мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар ва мавжуд ҳолат юзасидан маълумотлар олинди. Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Президент Халқ қабулхонаси биносида ўтказилган мулоқот давомида фуқаролар уй-жой таъмири, контракт тўлови, даволаниш харажатлари, тадбиркорлик учун ер ажратиш, оилавий масалалар, меҳнат қонунчилиги, ижтимоий кўмак ва моддий ёрдам каби долзарб масалаларда мурожаат қилдилар.
Қабул давомида жами 7 та мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 3 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
☑ Асосийси, мурожаат жавобсиз қолмаслиги, ҳар бир масала эътибордан четда қолмаслиги керак.
Зеро, ҳар бир мурожаат ортида бир инсоннинг умиди, бир оиланинг ташвиши, кимнингдир эртанги кунга бўлган ишончи мужассам.
Бандихон туманида аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни қонуний асосда ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Халқ розилиги — амалий ишлар ва ўз вақтида топилган ечимларда!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









