ПАХТАКОР МАҲАЛЛАСИ — ОБОД ВА ФАРОВОН ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
2026-09-23 11:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманининг Пахтакор маҳалласида “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” тамойили асосида кенг кўламли ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Айни пайтда маҳаллада:
3,5 км коллектор тозаланмоқда;
2 км бетон ариқлар тозаланмоқда ва тартибга келтирилмоқда;
500 метр ички ариқлар бетонлаштирилмоқда.
Мазкур ишларнинг бориши Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов томонидан жойига чиқиб кўздан кечирилди. Масъулларга ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш, ҳудуднинг ободончилиги ҳамда инфратузилмасига алоҳида эътибор қаратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Пахтакор маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аввало, аҳоли учун янада қулай ва муносиб яшаш шароитларини яратишга хизмат қилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









