ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2026-09-18 14:00:00 / Янгиликлар

Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадовнинг Бирдамлик маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида 6 нафар фуқаронинг ишга жойлашиш, моддий ёрдам, уй-жойни таъмирлаш ҳамда бошқа ижтимоий ва маиший масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 3 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Вақт ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича эса масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси учун муайян муддатлар белгиланди.
Фуқароларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, уларни имкон қадар тезкор ва амалий ҳал этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.
Халқ розилиги — амалга оширилган ишлар ва ҳал этилган муаммоларда намоён бўлади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




