Қудуқсой ўзгараётганини кўринг: яна бир муҳим лойиҳа амалга оширилмоқда!
2026-09-05 17:00:00 / Янгиликлар

2026-йил Бандихон тумани Қудуқсой маҳалласи учун бунёдкорлик ва ўзгаришлар йили бўлмоқда.
Йиллар давомида инфратузилмага эътибор талаб этиб келган Қудуқсой маҳалласида бугун кўнгилдагидек янгиланишлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда оғир маҳалла сифатида белгиланган ҳудуднинг “Катта тут” кўчасидан 31-сонли умумтаълим мактабига олиб борувчи 1,2 километр йўл қисмида асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар билан танишган туман ҳокими Абдумалик Алламурадов жараёнларни жойида ўрганди. Масъулларга йўлни сифатли асфалтлаш, бажарилаётган ишларни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш ва янги йўл халқимизга узоқ йиллар хизмат қилиши зарурлигини таъкидлади.
Қудуқсойда бошланган бунёдкорлик ишлари маҳалла қиёфасини янада ўзгартириб, аҳоли учун муносиб шароит яратишга хизмат қилмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









