Бандихон туманида “Ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!” “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди
2026-09-10 09:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туман ихтисослаштирилган мактабида ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа зарарли иллатлардан асраш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги, таълими, оиласи ва келажагига етказадиган салбий оқибатлари ҳақида ўқувчиларга муҳим тушунчалар берилди.
Ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, фойдали машғулотларга қизиқиш ва соғлом ҳаёт тарзига амал қилишга чақирилди.
Келинг, зарарли иллатларга биргаликда қарши турайлик!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






