БАНДИХОН ТУМАНИ: МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА — АРЗОНЛАШТИРИЛГАН САВДО ЯРМАРКАСИ!
2026-08-29 10:00:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик шукуҳи юртимиз бўйлаб тобора кенг таралмоқда. Байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, халқимиз дастурхонини тўкин ва файзли қилиш мақсадида Бандихон туманида амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Бандихон тумани деҳқон озиқ-овқат бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилган.
Туман ҳокими Абдумалик Алламурадов ҳамда туман прокурори Бобур Тошпулатовлар томонидан ярмаркадаги нархлар ва аҳолига яратилган қулайликлар жойига чиқиб ўрганилди.
Ярмаркада аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган асосий озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозор нархларига нисбатан мақбул ва арзонлаштирилган нархларда сотувга чиқарилмоқда.
Бу каби ярмаркалар байрамолди харажатларини енгиллаштириш, аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Мустақиллик байрами ҳар бир хонадонга файз-у барака, дастурхонларга тўкинлик, қалбларга қувонч олиб келсин!
Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, байрамимиз муборак бўлсин!
#Mustaqillikning35yilligi #Bandixon #ArzonlashtirilganYarmarka #BayramShukuhi
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





