Бандихон туман ҳокими Алламурадов Абдумалик Абдуқодировичнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам табриги
2026-09-01 08:00:00 / Янгиликлар

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, қадрли тумандошлар!
Авваламбор, сизларни ва сиз орқали барча халқимизнитобора энг улуғ, энг азиз айёмимиз - мамлакатимиз тарихидаги энг қутлуғ саналардан бири бўлган давлат мустақиллигимизнинг 35 йиллиги байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бугун юртимизнинг ҳар бир бурчагида, жумладан бизнинг туманимизда ҳам ўзининг ёрқин самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилда туманимизда 2 та давлат мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди, 2 та мактаб ва 2 та оилавий шифокорлик пункти маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирланди, 1 та оилавий поликлиника капитал таъмирдан чиқарилди. Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа сифатида туман солиқ инспекцияси биноси янгидан қурилибфойдаланишга топширилди, тумандаги барча 22 та маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил олиб борилди. Бундан ташқари, мустақиллигимизнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа сифатида Туман солиқ инспекцияси учун янги замонавий бинобарпо этилиб, фойдаланишга топширилди - бу меҳнаткаш солиқчиларимизга қилинган муносиб совға бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди.
Тадбиркорлик муҳитини эркинлаштириш ўз самарасини бермоқда. Маълумки, туманимиз 2020-йилда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан янги туман сифатида ташкилетилган бўлиб, шу қисқа давр ичида тадбиркорлар сони 480 тадан 1348 тага, яъни 3 баробарга ошди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида тижорат банклари орқали тадбиркорлик дастурлари доирасида 22 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи ўзлаштирилиб, 184 та янги иш ўрни яратилди. Россиялик инвесторлар иштирокида қўшма корхона ташкил этилиб, болалар озиқаси ва мева шарбатлари ишлаб чиқариш лойиҳасига тамал тоши қўйилди, жами 30,6 миллион долларлик6 та ҳудудий лойиҳа ишга туширилди, хорижий инвестисиялар борасида эса 5 та лойиҳа доирасида 74 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб этилди.
Азиз тумандошлар, мустақилликнинг энг улуғ неъмати- бу ҳар бир инсонимизга, ҳар бир оиламизга бўлган ғамхўрликдир. Бугун мустақил Ўзбекистонда ҳеч ким ва ҳеч бир оила эътибордан четда қолмайди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 664 нафар эҳтиёжманд фуқарога 269 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди, кам таъминланган оилалар улуши 12,07 фоиздан 7,2 фоизга қисқартирилди. Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан“Аёллар дафтари”даги 10 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга 168 миллион 609 минг сўмлик қурилиш материали беғаразажратилди, 856 нафар ногиронлиги бўлган тумандошимиз манзилли ёрдам билан қамраб олинди, 33 нафар тадбиркоримизга 900 миллион сўмлик имтиёзли кредит олишда кўмак берилди.
Шунингдек, 21 нафар беморимиз республика ва вилоят шифохоналарида имтиёзли даволаниш ордери билан, 2 нафар беморимиз эса республикадан келган мутахассислар томонидан юқори технологик жарроҳлик амалиётлари билансоғломлаштирилмоқда.
Буларнинг барчаси - ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда юз бераётган беқиёс ўзгаришларнинг, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалдаги самарасидир.
Азиз тумандошлар! Яна бир бор сизларни Ватанимизнинг 35 йиллик Истиқлол байрами билан чин қалбимдан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо, Ўзбекистонимиз мустақиллиги абадий бўлсин, дунё тургунча турсин! Барча эзгу ишларимизда Яратганимизнинг ўзи мададкор бўлсин! Мана шу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
