“Муаммонгиз нима?” эмас, “Қандай ечим топамиз?”
2026-08-14 10:25:00 / Янгиликлар

Бандихон тумани ҳокими Абдумали Алламурадов томонидан тумандаги Президент қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида туманнинг турли маҳаллаларидан келган фуқаролар электр таъминотини яхшилаш, оқова сув тармоқларини тартибга келтириш, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Жами 22 та мурожаат қабул қилинди. Шундан 8 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса тегишли масъул ташкилотларга бириктирилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Зеро, ҳар бир мурожаат ортида бир инсоннинг тақдири, бир оиланинг манфаатлари ва халқнинг ишончи турибди.
Шу боис фуқароларни тинглаш, муаммоларига ечим топиш ва амалий ёрдам кўрсатиш — инсон қадри улуғланган Янги Ўзбекистоннинг муҳим мезонларидан биридир.
Халқ билан очиқ мулоқот — ишончни мустаҳкамлайди, амалий ечим эса ҳаётни яхшилайди!
#Bandixon #XalqBilanMuloqot #InsonQadri #OchiqMuloqot
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









