Бирдамлик маҳалласи аҳолиси учун яна бир қувончли хушхабар!
2026-08-06 15:00:00 / Янгиликлар

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Бандихон туманида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда. Президентимиз ташаббуси билан юртимизнинг ҳар бир ҳудудида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар Бандихонда ҳам амалий натижасини бермоқда.
Ушбу хайрли ишлар йўлида туман ҳокими ва барча ташкилотлар бел боғлаб сидқидилдан халқимизга хизмат қилмоқда.
Бугун Бирдамлик маҳалласидаги 44-оилавий поликлиника филиалига олиб борувчи йўл замонавий асфалт қопламаси билан таъминланди.
Эндиликда ушбу йўлдан қатновчи маҳалла аҳли, нуронийлар, беморлар ва ёш оналар учун поликлиникага бориш янада қулай ва хавфсиз бўлади. Айниқса, ёмғирли ва қиш мавсумида лойдан қийналиб келинган йўлнинг таъмирланиши аҳолининг кўп йиллик муаммоларидан бирига ечим бўлди.
Инсон қадри устувор бўлган Янги Ўзбекистонда ҳар бир маҳалла обод бўлса, халқнинг кайфияти ҳам, эртанги кунга ишончи ҳам юксалади.
Бандихонда бунёдкорлик ишлари давом этади — халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу ишлар изчил давом этаверади!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






