Бандихонда туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан шахсий қабуллар ўтказилмоқда
2026-08-06 10:00:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммо ва таклифларига ўз вақтида ечим топиш — халқ билан очиқ мулоқотнинг муҳим мезонидир.
Шу мақсадда бугун 2026-йил 6-август санасида Бандихон туманидаги Президент Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Мусурмонов бошчилигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан кадастр, бандлик, ижтимоий ёрдам ва кредит олиш масалаларига оид жами 5 та мурожаат кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари белгиланди, муддат талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинди.
