Бандихон туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан шахсий қабуллар давом этмоқда
2026-08-03 09:30:00 / Янгиликлар

Бугун 2026-йил 3-август санасида Бандихон туманида аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари — Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. Дониёров томонидан шахсий қабул ташкил этилди. Қабул туман Халқ қабулхонаси биносида ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан қурилиш, кадастр, ички йўлларни тошлаш, электр энергияни яхшилаш, ободонлаштириш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, қўшимча вақт ва ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилотларрга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




