Йўллар равон бўлса, ҳаёт янада фаровон бўлади!
2026-07-10 10:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Аҳоли учун қулай ва замонавий инфратузилма яратиш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Бугун Ўрғилсой маҳалласидаги “Ирмоқ” кўчасининг 1650 метр қисмида асфалт ётқизиш ишлари бошланди. Ушбу лойиҳа туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.
Йиллар давомида ушбу кўчада ёзда чанг-тўзон, қишда эса лой-ғубор сабаб фуқаролар кўплаб ноқулайликларга дуч келган эди. Эндиликда эса мазкур муаммо амалий ечим топиб, маҳалла аҳолиси учун янада қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароити яратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тумандаги маҳаллаларнинг ички йўлларини шағаллаштириш ва асфалтлаш ишлари тасдиқланган режа асосида босқичма-босқич давом эттирилади.
Бандихонда бунёдкорлик давом этмоқда!
Ҳар бир обод кўча — аҳолининг қулай ҳаёти, ҳар бир янги йўл эса ҳудуд тараққиёти сари ташланган яна бир мустаҳкам қадамдир.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати







