Ярим тун бўлишига қарамай, фуқаролар мурожаатлари доимий эътиборда!
2026-07-10 22:20:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида аҳоли мурожаатларини ўз вақтида эшитиш ва уларни амалий ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар мунтазам ташкил этилмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул давомида Бирдамлик маҳалласи фуқаролари томонидан туман ҳокими А. Алламурадовга оқова сувни чиқариш учун қувур ўрнатиш масаласида мурожаат йўлланди.
Мурожаат жойига чиқиб ўрганилди ва қисқа фурсатда ижобий ечим топди. Зарур қувур ўрнатилиб, фуқароларни қийнаб келган муаммо бартараф этилди.
Бу каби амалий ишлар ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати ва халқ ишончи туришини яна бир бор тасдиқлайди. Бандихонда фуқаролар дарди тингланади, муаммолар эса имкон қадар тезкор ҳал этилади.
Халқ билан мулоқот — ислоҳотларнинг энг муҳим мезони!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

