Илмга интилишнинг ёши йўқ — 7 ёшдан 70 ёшгача бир майдонда!
2026-07-10 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими ҳамда Ёшлар ишлари бўлими ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини юқори кайфият ва кучли рақобат руҳида ташкил этилди.
Мазкур интеллектуал беллашувда тумандаги 22 та маҳалладан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган билимдон фуқаролар иштирок этиб, ўз билимлари, мантиқий фикрлаши ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар.
Бу каби лойиҳалар нафақат билим ва тафаккурни чархлайди, балки авлодлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб, китобхонлик ва интеллектуал муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Бандихонда илмга бўлган қизиқиш, заковат ва эзгу рақобат руҳи тобора юксалмоқда!
Зеро, илм излашнинг ёши йўқ — билим сари ташланган ҳар бир қадам келажак сари қўйилган мустаҳкам пойдевордир.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






