Мурожаатлар эътиборда — муаммолар амалда ҳал этилмоқда!
2026-07-07 17:25:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва амалий ечим топиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Шу мақсадда Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов томонидан маҳаллаларда ҳамда туман Президент Халқ қабулхонасида мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказилмоқда. Ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилиб, фуқароларни ўйлантираётган масалаларни қонуний ва тезкор ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, Бандихон маҳалласи Хосилдор кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан электр таъминотини яхшилаш мақсадида бетон электр устунлари ўрнатиш бўйича билдирилган мурожаат ижобий ҳал этилди.
Натижада мазкур кўчага 4 дона бетон электр устуни ўрнатилиб, аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз электр инфратузилмасини яратиш йўлида муҳим амалий иш бажарилди.
Халқ манфаати — устувор вазифа.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





